Ўзбек шифокорлари ЮНФПА кўмагида замонавий уқувларни ўзлаштирмоқдалар

Дата: 17:39, 05-04-2016.

Нукус. 5 апрел. ЎзТАГ – 4-7 апрелда Қорақалпоғистон Республикасида шифокор-тренерлар учун ЮНФПА ва LDS Charities халқаро ҳайрия ташкилоти томонидан ташкил этилган курслар ўтказилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ЮНФПАнинг Ўзбекистондаги идорасидан хабар қилишларича, шу каби курслар 11-14 апрел кунлари Қашқадарё вилоятида ҳам ўтказилади.

Ўқишда гинеколог, акушеркалар ва олий ва ўрта махсус ўқув муассасалари ўқитувчилари қатнашмоқда. 

Курсларда жами юқоридаги вилоятлардан бўлган 200 ортиқ мутахассислар иштирок этади. Улардан 20 атрофидаси сертификатли тренерларга айланиб, кейинчалик ўз ҳамкасбларини ўқитади.

Тренинглар ЮНФПАнинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан тезкор акушерлик ёрдами тизимини кучайтириш соҳасидаги ҳамкорлиги доирасида ташкил этилган.

Эслатиб ўтамизки, ЮНФПАнинг Ўзбекистонндаги фаолияти  1993 йилда бошлаган. Бугунда агентлик миллий ҳамкорлар билан биргаликда тўртинчи Мамлакат дастурини амалга оширмоқда (2016-2020 йиллар).

Янгилик билан ўртоқлашиш: