Ўзбек шифокорларининг ихтироси жароҳатларни даволашда ёрдам беради

Дата: 10:50, 04-02-2015.

Тошкент. 4 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик тиббиёт ходимлари травмотологияда қўлланиладиган суяк ичи остеосинтези учун фиксатор моделини таклиф қилдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Интеллектуал мулк агентлигидан хабар қилишларича, мазкур ихтиро суяклар шикастланганда юмшоқ тўқималарнинг тикланишига кўмаклашади.

Эслатиб ўтамизки, “остеосинтез” сўзи юнончадан таржима қилинганда суякларнинг уланишини билдиради. Суяклар шикастланганда нафақат уларнинг ўзи, балки уларни ўраб турувчи юмшоқ тўқималар ҳам зарар кўради. Шу сабаб, уларнинг қайта тикланиши ҳам катта аҳамиятга эга.

Янгилик билан ўртоқлашиш: