Ўзбек штангачилари Афинадаги турнирда умумжамоа ҳисобида ғалаба қилдилар

Дата: 17:50, 13-09-2016.

Тошкент. 13 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик штангачилар оғир атлетика бўйича 19 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Греция пойтахти Афинадаги турнирда умумжамоа ҳисобида ғалаба қилдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Оғир атлетика федерацияси маълумотларига кўра, Ўзбекистон шарафини Бухоро вилояти спортчилари ҳимоя қилдилар.

Ўз вазн тоифаларида шоҳсупанинг олий поғонасига Сардор Муинов, Нажафали Тоиров, Муҳаммадали Шарипов, Ғайбулла Раҳматовлар кўтарилишди.

Бундан ташқари, Валижон Шарипов, Шавкат Бекмуродов, Аббос Ибодуллаев, Шохмурод Завқиддиновлар кумуш медални, Умар Набиев эса бронза совринни олди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: