Ўзбек штангачиси Олимпиаданинг “бронза” медалини олди
Тошкент. 18 август. ЎзТАГ – Ўзбек штангачиси Адҳамжон Эргашев Нанкиндаги (Хитой) II Ўсмирлар Олимпиа ўйинларида бронза медални қўлга киритди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу тўғрисидаги маълумот Ўзбекистон Миллий олимпиада қўмитаси сайтида жойлаштирилган. А.Эргашев 56 кг вазн тоифасида 243 кг натижа кўрсатди (даст кўтаришда - 110 кг, силтаб кўтаришда - 133 кг).
Вьетнамлик Туану Нгуену Трану Анху ҳам худди шундай - 243 кг (108+135 кг) натижа кўрсатди, лекин у ўзбекистонликдан 40 грамм енгил бўлганлиги сабабли кумуш медалга эга бўлди.
Мазкур тоифада олтин медалга 283 кг натижа (128 кг – 155 кг) билан хитойлик Чен Менг сазовор бўлди.