Ўзбек сиёсатшуноси янги президентни қўллаб қувватлаш даражасига эътибор қаратди
Тошкент. 5 декабр. ЎзТАГ – Ўзбек сиёсатшуноси Камолиддин Раббимов янги президентни қўллаб қувватлаш даражасига эътибор қаратди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Агар Мирзиёев 80% кўп олса – бу яхшилик аломати эмас. Демак, янги давлат раҳбари даврида ҳам давлатдаги авторитаризм даражаси тушиш эҳтимоли кам. Агар асосий номзодга айтайлик 50-70% овоз берилса, қолган овозлар “мухолифат” билан бўлишилса, яхши томонга ўзшгаришларни кутиш мумкин”, - деди Раббимов “Новая газета”сига берган интервьюда.
Олдин хабар берилгани каби, 4 декабрда Ўзбекистонда навбатдан ташқари президентлик сайловлари бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижалари 5 декабрь куни соат 16-00 да ўтказиладиган брифингда эълон қилинади.