Ўзбек ўсмирлари таэквондо бўйича “Turkish Open-2016”да 3 соврин эгаларига айландилар

Дата: 15:12, 17-02-2016.

Тошкент. 17 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик ёш таэквондочилар Анталияда ўтказилган “Turkish Open-2016” халқаро турнирида 3 соврин эгаларига айландилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Таэквондо уюшмасидан маълум қилишларича, Мадина Маннопова ва Светлана Осипова мусобақанинг кумуш совриндорлари бўлдилар.

Яна бир Ўзбекистон вакиласи – Чарос Каримова бронза медалини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамизки, катталар ўртасидаги мусобақада Ўзбекистонлик таэквондочилар беш медал, жумладан, бир олтин, икки кумуш ва икки бронза совринларни олдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: