Ўзбек солиқчилари 480 мингдан ошиқ рақамли электрон имзолар беришди

Дата: 14:07, 14-04-2014.

Тошкент. 14 апрель. ЎзТАГ –Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ органлари томонидан бугунга келиб 480 мингдан зиёд рақамли электрон имзолар берилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Тадбиркорларнинг асосий қисми электрон имзодан фойдаланган ҳолда солиқ ва статистик ҳисоботларни топширмоқда. Бундан ташқари, тадбиркорлар унинг ёрдамида қўшимча рўйхатдан ўтмаган ҳолда Ягона интерактив давлат хизматлари портали хизматларидан ҳам фойдаланишлари мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: