Ўзбек солиқчилари пластик карточка билан харид қилишда нархлар оширилиши билан кураш йўлини топдилар

Дата: 09:50, 16-03-2017.

Тошкент. 16 март. ЎзТАГ – Ўзбек солиқчилари пластик карточка билан харид қилишда нархлар оширилиши билан кураш йўлини топдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Бунинг учун Давлат солиқ қўмитаси амалдаги қонунчиликка қатор ўзгартишлар тайёрлади.

Бунда асосан режадан ташқари текширувлар амалга оширилади. Улар доирасида солиқчилар пластик карточка билан харид қилишда нархларни ошираётган, чек бермаётган, нақд тушумни топшириш муддатларини кечиктираётган ноинсоф сотувчиларни аниқлайдилар.

Шу билан бирга, бундай текширувни ўтказиш учун назорат қилувчи органнинг махсус рухсатномасини олиш зарур эмас.

Текширув учун эса ДСҚ ҳудудий органлари бошлиқларининг буйруқлари асос бўлади. Бунда текширувда қатнашувчи лавозимдаги шахслар ва унинг муддатлари кўрсатилади.

Эслатиб ўтамизки, 1 мартдан бошлаб Ўзбекистонда чакана савдо ва хизматлар соҳасида терминалларсиз фаолият юритиш таъқиқланган, нархларнинг оширилиши эса энг кам иш ҳақининг 30 бараварида жарима билан жазоланади.

1 ЭКИҲМ=149775 сўм

$1=3500,01 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: