Ўзбек спирт ишлаб чиқарувчиси низом капиталини акция чиқариш йўли билан 1,146 млрд сўмга оширади

Дата: 17:02, 20-11-2014.

Тошкент. 20 ноябр. ЎзТАГ – “Biokimyo” Ўзбек акционерлик жамияти низом капиталини ошириш учун умумий қиймати 1,146 млрд сўмлик акциялар чиқаради, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Эмиссия Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бўйича марказнинг Тошкент вилояти бошқамаси томонидан рўйхатга олинди.

Бошқарма маълумотига кўра, жами 357 минг дона номинал 3,21 минг сўмлик хужжатсиз оддий исми кўрсатилган акциялар чиқарилади.

Улар олдин чиқарилган ва номинали 2,8 минг сўмлик акцияларни янгиларига алмаштириш йўли билан тарқалтилади.

Айни пайтда орадаги 143,9 млн сўмлик фарқ 2013 йилги соф фойданинг 15-фоизлик қисми билан қопланади.

Эслатиб ўтамизки, “Biokimyo” АЖ Тошкент вилоятида жойлашган бўлиб, биохимик технологиялар асосида озиқ-овқат ва техник спирт ишлаб чиқарувчи ҳисобланади.

$1 = 2396,79 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: