Ўзбек спортчи қизи Германиядаги халқаро Гран-при мусобақасида “олтин” медал олди
Тошкент. 23 июн. ЎзТАГ – Германиянинг Бюле шаҳрида енгил атлетика бўйича Гран-при туркумига кирувчи халқаро турнир ниҳоясига етди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистон вакиласи Светлана Радзивил мусобақада олтин медални қўлга киритди. У баландликка сакрашда 1,96 метр натижа кўрсатиб, шоҳсупанинг олий поғонасига кўтарилди”, - деб таъкидлашди мамлакат Енгил атлетика федерацияси матбуот хизматида.
Эслатиб ўтамизки, бундан атига бир ҳафта олдин ана шу спортчи қиз Польшадаги яна бир халқаро турнирда ҳам “олтин” медал олган эди.