Ўзбек спортчилари Астанада бўлиб ўтган Спорт кураши бўйича Осиё чемпионатида 6 медални қўлга киритдилар

Дата: 14:42, 29-04-2014.

Тошкент. 29 апрель. ЎзТАГ – Астанада бўлиб ўтган Спорт кураши бўйича Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар олти медални қўлга киритдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Турнирнинг охирги кунида Аброр Мамасалиев (130 кг) Ўзбекистон ҳисобига бронза медални қўшиб қўйди. Бу жамоа ҳисобидаги олтинчи медаль бўлди. Бундан илгари Элмурод Тасмуратов (59 кг) “”олтин”, Рустам Ассақалов (85 кг) “кумуш”, Фурқат Фармонов (65 кг), Ихтиёр Наврўзов (70 кг) ва Рашид Қурбонов (86 кг) бронза медалларини олган эдилар”, - деб таъкидлашди мамлакат Олимпиа қўмитаси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: