Ўзбек спортчилари батутда сакраш бўйича Жаҳон кубогининг “кумуш” совринини қўлга киритдилар
Тошкент. 14 октябр. ЎзТАГ – Трамполин бўйича Ўзбекистон термаси аъзолари Анна Каспарян ва Екатерина Хилколар Муллерон ле Каптифдаги (Франция) батутда сакраш бўйича 2015 йилги Жаҳон кубоги босқичида кумуш медални қўлга киритдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
МОҚ маълум қилишларича, Ўзбекистон термаси аъзолари синхрон сакрашда 46,2 балл билан 2-ўринни олдилар. 1-ўринни эса 47,6 балл билан Ли Мен/Лю Линлин (Хитой), 3-ўринни 46 балл тўплаган Мегу Уяма/Аяна Ямадалар (Япония) эгаллашди.


