Ўзбек спортчилари Малайзиядаги пенчак силат бўйича халқаро турнирда етти медални қўлга киритишди

Дата: 14:00, 17-03-2014.

Тошкент. 17 март. ЎзТАГ – Малайзияда пенчак силат бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Мусобақада Индонезия, Бангладеш, Сингапур, Малайзия, Ҳиндистон ва Ўзбекистондан 400 зиёд спортчи иштирок этди. Бизнинг яккакурашчиларимиз икки олтин, уч кумуш ва икки бронза медалини қўлга киритишди. Азиз Ибрагимов ва Жамол Нигматовлар олий пробадаги медалга эга бўлишди”, - дея қайд этишди Ўзбекистон пенчак силат федерациясида.
Пенчак силат – ўзида турли шарқ яккакурашлари элементларини жамлаган бўлиб, унда оёқ, қўл зарбалари ва турли қуроллардан фодаланиш усуллари мавжуд. Ўзбекистон пенчак силат федерацияси 2009 йилда расмий равишда рўйхатга олинган. Ушбу спорт тури Ўзбекистонда илк марта 2007 йилда Тошкентдаги шарқ яккакурашлари халқаро фестивалида тақдим қилинган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: