Ўзбек спортчилари Россиядаги Ёш ватандошлар бутунжаҳон ўйинларида илк маротаба иштирок этмоқда

Дата: 13:37, 13-04-2015.

Тошкент. 13 апрел. ЎзТАГ – 12 апрелда Сочида Ёш ватандошларнинг бутунжаҳон ўйинлари бошланди. Унда илк маротаба ўзбек спортчилари ҳам қатнашмоқдалар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ёш ватандошларнинг биринчи Бутунжаҳон ўйинлари – Улуғ Ватан урушида ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган бўлиб, ватандошларнинг болалари ўртасидаги халқаро мусобақалардир. Ўзбекистондан турнирда тўрт жамоа – баскетбол (қизлар ва ўсмирлар), мини-футбол ва шахмат жамоалари билан қатнашмоқда”, – деб таъкидлашди мамлакат Маданият ва спорт ишлари вазирлиги мтбуот хизматида.

Бугун, 13 апрелда ўйинларнинг тантанали очилиш маросими бўлади. Мусобақада 15 ёшгача бўлган жами 500 ўсмир ва қизлар иштирок этадилар.

Ташкилотчиларнинг маълумотларига кўра, Сочига МДҲ, Осиё, Европа ва Америкадаги 32 мамлакт спортчилари келади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: