Ўзбек спортчилари самбо бўйича жаҳон чемпионатида 8 медални қўлга киритдилар

Дата: 12:08, 24-11-2014.

Тошкент. 24 ноябр. ЎзТАГ – Япониянинг Нарита шаҳрида самбо бўйича 2014 йилги жаҳон чемпионати якунланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбек самбочилари турнирда 8та бронза медалларни қўлга киритдилар. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан яхши. Ўшанда Санкт-Петербургдаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонликлар икки кумуш ва битта бронза медал олган эдилар”, – деб таъкидлашди Ўзбекистон Самбо ассоциациясида.

“Совринлар сонининг кўпайганлиги жамоа маҳоратининг ошганлигидан дарак беради. Лекин шахсий маҳорат етишмади, шу сабабли олтин медаллар йўқ. Буни таҳлил қилиб, хатолар устида ишлаймиз”, – деб таъкидлади Ўзбекистон Самбо ассоциацияси раиси Равшан Аҳмаджонов.

Янгилик билан ўртоқлашиш: