Ўзбек спортчилари таэквондо бўйича Минскда ўтказилган МДҲ Кубогида 5 олтин медални қўлга киритдилар
Тошкент. 10 декабр. ЎзТАГ – Минскда МДҲнинг Очиқ кубоги – Таэквондо ITF бўйича жаҳон кубоги бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистон термаси 5 олтин, 7 кумуш ва 11 бронза медалларни қўлга киритди. Умумжамоа ҳисобида ўзбекистонликлар тўртинчи ўринни олдилар”, – деб таъкидлашди Ўзбекистон Таэквондо миллий ассоциацияси матбуот хизматида.
Жами турнирда дунёнинг 17 мамлакатидан 7 ёшдан 39 ёшгача бўлган 1,2 минг спортчи қатнашди.


