Ўзбек спортчиси пауэрлифтинг бўйича Жаҳон кубогининг бронза совриндори бўлди

Дата: 17:12, 19-02-2016.

Тошкент. 19 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон вакиласи Роза Қўзиева БААда имконияти чекланган кишилар орасида бўлиб ўтаётган пауэрлифтинг бўйича Жаҳон кубогининг бронза совриндори бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Миллий паралимпиа уюшмасидан маълум қилишларича, Р. Қўзиева 50 кггача бўлган вазн тоифасида беллашган.

Ўзбекистондан ушбу мусобақаларда яна Ахрор Бозоров (-80 кг) ва Нуридин Давлатов (-107 кг) ҳам иштирок этадилар.

Эслатиб ўтамизки, Жаҳон кубогида дунёнинг 42 мамлакатидан бўлган спортчилар қатнашмоқдалар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: