Ўзбек спортчиси самбо бўйича жаҳон суперкубогини қўлга киритди
Тошкент. 31 март. ЎзТАГ – Москвада “Мемориал А.А. Харлампиева” номли самбо бўйича XXXV Жаҳон суперкубоги бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Бутунроссия самбо федерациясига асосланган ҳолда.
“Ўзбекистонлик спортчи Исломжон Азимов жанговор самбо бўйича 100 кггача бўлган тоифа финалида молдавиялик файтер Григорий Постикэни енгди ва олтин медални қўлга киритди”, - деб таъъкидланади федерация хабарида.
Турнирда жами ўттиздан ортиқ мамлакатлардан келган спортчилар қатнашдилар. Улар 52, 57, 62, 68, 74, 82, 90, 100 ва 100 кг ошиқ бўлган тўққиз вазн тоифасида куч синашдилар.