Ўзбек суғуртачиси полис билан бирга ёруғликни қайтарувчи жилет ҳам совға қилмоқда

Дата: 15:59, 15-03-2016.

Тошкент. 15 март. ЎзТАГ –“Ўзагросуғурта” АЖ суғурта компанияси “Ҳимояланган ҳайдовчи” акциясини ўтказмоқда. Унинг шартларига кўра суғурта полиси харид қилган ҳар бир иштирокчига ёруғликни қайтарувчи жилет ҳам совға қилинади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

2016 йил 1 мартдан кучга кирган янги Йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ, ҳар бир автомобилда ёруғликни қайтарувчи махсус жилет ҳам бўлиши зарур. 

Бу ҳол суғуртачини янги акцияни ишлаб чиқишга рағбатлантирди.

Компаниянинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги филиалларидан бирида бахтсиз ҳодисалардан суғурта полиси сотиб олган ҳар бир иштирокчи ширкат логотипи туширилган ёруғликни қайтарувчи жилет ҳам олади.

Компаниядан маълум қилишларича, акция аҳолининг суғурта маданиятини ошириш ва ёруғликни қайтарувчи жилетлар сотиб олишни рағбатлантиришга йўналтирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: