Ўзбек суди “Ислом давлати”га кетмоқчи бўлган икки кишини озод қилди

Дата: 18:26, 01-12-2015.

Тошкент. 1 декабр. ЎзТАГ – Жиноят ишлари бўйича Сурхандарё вилоят суди “Ислом давлати” (ИД) террористик ташкилотининг лагерларидан бирига кетмоқчи бўлган мамлакатнинг икки фуқароси – Юсуф Эсонтурдиев ва Абдураҳмон Эшқобиловларни озод қилди, деб хабар қилди РИА Новостига суд вакили.

Тергов маълумотларига кўра, январда Эсонтурдиев ва Эшқобилов интернет орқали ИД лагерларидан бирида бўлган жангарилардан бири билан боғланганлар. Жангари уларга Қирғизистон ва Туркия орқали Сурияга бориш йўлини кўрсатган. Аммо тегишли органлар Эсонтурдиев ва Эшқобиловни автобусга чиқаётган пайтида қўлга олганлар, деб аниқлаштирди агентлик вакили.

“Судланганларнинг чин кўнгилдан айбларини бўйнига олгани, оилавий аҳволини ҳисобга олган ҳолда Эсонтурдиев ва Эшқобиловни суд залидан озод қилиш ҳақида қарор қабул қилинди”, - деди суд вакили.

Бу Ўзбекистондаги ИД алоқадор ишлардаги биринчи оқловчи қарордир. Сентябрда Хоразмда етти Ўзбекистон фуқароси экстремистик ғоялар тарқатганлик ва ИД тарафдорлар ёллаганлик учун 3,5 йилдан 18 йилга озодликан маҳрум қилган эди. Ноябрда яна бир фуқаро Муҳаммад Абдуллаев ИД иштирок учун 13 қамалган эди.

“Ислом давлати” террористик ташкилоти бугунда дунёдаги ҳавфсизликка асосий таҳдидлардан биридир. Уч йил ичида террористлар Ироқ ва Суриянинг катта қисмини босиб олишга эришдилар. Бундан ташқари, улар Шимолий Африка, хусусан, Ливияга ўз таъсирларини тарқатишга ҳаракат қилмоқдалар. Турли баҳоларга кўра, ИД томонидан назорат қилинаётган ҳудуд 90 минг квадрат километрга етади. Турли маълумотларга кўра, экстремистик ташкилот тарафида 50 мингдан 200 минггача жангари бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: