Ўзбек судлари 187 мингдан зиёд электрон аризаларни қабул қилдилар

Дата: 18:37, 25-11-2016.

Тошкент. 25 ноябр. ЎзТАГ – Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент ва Тошкент вилояти туманлараро судларига 187 мингдан зиёд аризалар электрон шаклда келиб тушди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар Ўзбекистон Олий судида ташкил этилган “давра суҳбати”да келтириб ўтилди. Ушбу кўрсаткичлар “E-Sud” электрон суд иши ахборот тизимидан фойдаланиш самарадорлигидан далолат беради. Ушбу аризалар асосан солиқлар, коммунал тўловлар бўйича қарздорликни ундириш билан боғлиқ.

“E-Sud” электрон суд иши ахборот тизими Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва БМТ Тараққиёт дастуриинг қўшма лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: