Ўзбек судлари ишларнинг ярмидан кўпини сайёр йиғилишларда кўриб чиқдилар

Дата: 12:16, 05-01-2017.

Тошкент. 5 январ. ЎзТАГ – 2016 йилда Ўзбекистон хўжалик судлари томонидан жами 335146 иш кўриб чиқилди, улардан 52,1% ёки 174879таси сайёр йиғилишларда кўриб чиқилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Олий хўжалик судининг матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Айни пайтда, сайёр суд мажлисларида судьялар томонидан қабул қилинган суд қарорлари, шунингдек, кўриб чиқилган низога тааллуқли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти доимий равишда тушунтириб келинмоқда.

Бундан ташқари, ҳуқуқий маданиятни ошириш учун Олий хўжалик судининг янгиланган веб-сайтида “Электрон кутубхона” дастурий таъминоти иши ташкил этилди.

Унда тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, суд амалиёти умумлашмалари, Олий хўжалик суди пленуми қарорлари ва бошқа ҳуқуқий, илмий-амалий адабиётлар жойлаштирилган.

Бугунги кунда “Электрон кутубхона”да 8680та материал ва адабиётлар жойлаштирилган бўлиб, кутубхонада доимий фойдаланувчилар сифатида рўйхатдан ўтганлар сони 26048тага етган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: