Ўзбек сузувчи-паралимпиачилари Жаҳон серияси турнирида 10 медални қўлга киритдилар

Дата: 13:12, 12-06-2018.

Тошкент. 12 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик спортчилари сузиш бўйича паралимпиачилар ўртасида Жаҳон серияси турнирида 2 олтин, 2 кумуш ва 6 бронза медалларни қўлга киритдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Миллий олимпиа қўмитасидан (МОҚ) хабар беришларича, Германияда 7-11 июн кунлари бўлиб ўтган турнирда ўзбекистонликлар 2та жаҳон ва 7та Осиё рекордларини янгиладилар.

Турнирда Ўзбекистон шарафини 5 нафар спортчи ҳимоя қилди. Турнирда жами 67та давлатдан 592 нафар спортчи иштирок этди.

Ўзбекистон термаси аъзоси Ислом Асланов 50 м ва 100 метрга крол усулида сузишда икки олтин медални қўлга киритиб, Осиёнинг икки рекордини янгилади. Шунингдек, у 50 м ва 100 м баттерфляй усулида сузишда Осиёнинг яна икки рекордини янгилаб, иккита “бронза”ни қўлга киритди.

Ўзбекистон термасининг яна бир аъзоси Дмитрия Хорлин томонидан 800 мга эркин усулда сузишда “кумуш” олиниб, жаҳон рекорди қайд этилди. Шунингдек, у 200 м комплекс усулда сузишда “бронза” ва Осиё рекордини қайд этди.

Музаффар Турсунхўжаев 200 м баттерфляй усулида сузишда Осиёнинг рекордини янгилаб, “бронза” совриндори бўлди ҳамда 50 мга крол усулида сузишда ҳам бронзани қўлга киритди.

Фирдавсбек Мусабеков ҳисобида эса 50 мга брасс усулида сузишда “кумуш” ва жаҳон рекорди, 200 мга брасс усулида сузишда бронза ва Осиё рекорди бор.

Сурат манбаи: https://komionline.ru/node/79577

Янгилик билан ўртоқлашиш: