Ўзбек сузувчиси Италияда 2 “олтин”ни қўлга киритди
Тошкент. 24 декабр. ЎзТАГ – Етакчи ўзбек сузувчиси Владислав Мустафин Риччиони (Италия) шаҳрида бўлиб ўтган очиқ чемпионатда икки “олтин” медални қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Миллий Олимпиа қўмитаси маълумотларига кўра, В.Мустафин 50 метрга (натижа 27.81) ва брасс усулида 100 метрга сузиш каби мусобақаларда (натижа 1:00.95) ғолибликни қўлга киритди.
Жами, Риччионидаги очиқ чемпионатда 300 зиёд спортчилар иштирок этдилар.