Ўзбек сузувчиси Риодаги Олимпиа ўйинларига лицензияни қўлга киритди

Дата: 17:52, 13-07-2016.

Тошкент. 13 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик сузувчи  Владислав Мустафин Риодаги Олимпиа ўйинларига лицензияни қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

МОҚ маълумотларига кўра, Ўзбекистон вакили В.Мустафин Антверпендаги (Бельгия) халқаро турнир доирасида 100 метрга брасс услубида сузишда 1:00,61 натижа кўрсатиб, олимпиа меъёрини бажарди.

Шунингдек, Ўзбекистонлик сузувчилар орасида Рано Омонова ҳам 200 ва 400 метрга комплекс услубида сузишда Рио олимпиадаси йўлланмасига эга.

Маълумот ўрнида, Рио-де-Жанейродаги ёзги Олимпиа ўйинлари 2016 йилнинг 5-21 августида бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: