Ўзбек тадқиқотчиси универсал каравот-курсининг янги дизайнини таклиф қилди

Дата: 13:26, 11-03-2015.

Тошкент. 11 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик тадқиқотчи Рустам Оманов универсал каравот-курсининг янги дизайнини таклиф қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон интеллектуал мулк агентлигидан хабар қилишларича, янги ишланма нафақат мебель маҳсулотлари ассортиментини кенгайтиради, балки модел хизмат муддатини узайтиради.

Бунга фойдаланишни соддалаштириш, ҳажмини кичрайтириш, металл сарфини камайтириш ҳисобига эришилган бўлиб, янги моделда ён томонлардаги шарнирли қисмлар ишлатилмайди ва маҳкамлаш деталлари қўлланмайди.

Муаллиф фикрига кўра, таклиф этилган ишланма ишлаб чиқаришни соддалаштиришга имкон беради. Янги русумдаги курси дам олиш ва тунаш учун, шу жумладан, дала-ҳовлида қўллашга мўлжаланганлиги айтилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: