Ўзбек тадбиркорлари кейинги йил бошидан бошлаб давлат хизматларини “бир дарча” марказларида ола бошлайдилар

Дата: 17:25, 09-12-2015.

Тошкент. 9 декабр. ЎзТАГ - 2016 йил 1 январдан бошидан бошлаб давлат хизматлари кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига “бир дарча” марказларида кўрсатила бошлайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Кичик бизнес субъектлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш тизимини такомиллаштиришда тадбиркорларга ташкилий-ҳуқуқий масалаларини ҳал этишда тегишли давлат органлари масъулиятини ошириш муҳим аҳамиятга эга. Давлатимиз раҳбарининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш учун тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш бўйича 193 инспекция негизида ташкил қилинадиган давлат хизматларини кўрсатувчи “бир дарча” марказлари бу борада тадбиркорга кўмаклашиши зарур”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги сайтида жойлаштирилган маълумотда.

“Бир дарча” марказлари фаолияти уч босқичда ташкил қилиниши кўзда тутилган. Биринчи босқичда, яъни 2016 йилнинг 1 январидан тадбиркорларга 16 турдаги лицензиялаш ва 27 турдаги рухсат берувчи ҳужжатлар тақдим этилади. Жумладан, муҳандислик-коммуникация тизимига тайёр ҳолда улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатилиши йўлга қўйилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: