Ўзбек тадбиркорлари ногиронларни ашгу олишга рағбатлантирилади

Дата: 17:06, 13-03-2018.

Тошкент. 13 март. ЎзТАГ – Ўзбек тадбиркорлари ногиронларни ашгу олишга рағбатлантирилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг куни кеча матбуотда чоп этилган “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан кўзда тутилмоқда.

Хужжатга мувофиқ, барча даражадаги давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар раҳбарларига ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилиш, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари корхоналари билан товарлар, ишлар ва хизматлар етказиб беришга оид шартномалар тузиш амалиётини кенгайтиришни таъминлаш топширилди.

Бундан ташқари, 2018 йил 1 январдан бошлаб фаолият кўрсатиш тури ва уни амалга ошириш жойидан қатъи назар, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорлар учун бир ойда энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида, якка тартибдаги тадбиркор томонидан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳисобидан ишга ёлланган ҳар бир ишчи учун – бир ойда энг кам иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида қатъий белгиланган солиқ ставкаси ўрнатилди.

Сурат манбаи: http://thoughtpatrol.com/the-art-of-building-and-maintaining-authentic-relationships/

Янгилик билан ўртоқлашиш: