Ўзбек тадбиркорлари тожик ҳамкасабалари билан алоқаларни йўлга қўймоқдалар

Дата: 13:06, 18-10-2016.

Тошкент. 18 октябр. ЎзТАГ – Ўзбек тадбиркорлари тожик ҳамкасабалари билан алоқаларни йўлга қўймоқдалар, деб хабар беради Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).

“16 ва 17- октябрда Ўзбекистон тадбиркорлари ва тижорат ширкатлари раҳбарларидан иборат делегация Хўжанд ва Исфарага (Сўғд вилояти) ташриф буюрди ва саноат корхоналари ва компаниялар фаолияти билан танишди”, - деб таъкидлашди Сўғд маъмуриятида.

Ўзбекистон тадбиркорлари экскурсиялар доирасида тожик ҳамкасабалари билан учрашдилар, янги технологияларни жорий этиш масалаларини муҳокама қилдилар, амалий тажриба алмашдилар.

Фарғона водийсидан бўлган меҳмонларнинг ташрифи доирасида маҳаллий аҳоли уюштирган қабул ва маданий дастур ҳам ўтказилди. Бизнесменлар “Қасри Арбоб” саройи, “Истиклол” тарихий маданий мажмуи, Камоли Хўжандий ёдгорликларини зиёрат қилдилар.

Бундан ташқари, ўзбек делегацияси Шайх Камоли Хўжандий уй музейидаги маданий тадбирга ҳам ташриф буюрди. Бу ерда тожик ва ўзбек тилларидаги қўшиқлар ва шеърлар янгради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: