Ўзбек тадбиркорлари улар фаолиятини тартибга солувчи қонунни муҳокама қилишга таклиф этилди
Тошкент. 19 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон тадбиркорлари ходимларни ишга олишда якка тадбиркорлар фаолиятини тартибга солувчи қонун лойиҳасини муҳокама қилишга таклиф этилдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш марказидан хабар қилишларича, хужжат қонунчилик хужжатлари таъсирини баҳолаш тизимининг интернет майдончасида жайлаштирилган.
Марказ ҳар бир муҳокама иштирокчиси муҳокама қилинаётган қонун лойиҳасиннг ҳар қандай моддасига изоҳ ёзиши мумкинлигига эътибор қаратмоқда. Муҳокама якунлангач, барча изоҳлар таҳлил этилиб, энг жўялилари лойиҳанинг янги таҳририда ҳисобга олинади.
Муҳокама давлат органлари очиқлиги тўғрисидаги қонуннинг ҳаётга тадбиқ этилиши муносабати билан ташкил этилди. Шунингдек, қонунчилик актларига баҳо бериш тизимида изоҳлардаги энг ёққан фикрларни қўллаб-қувватлаш имконияти пайдо бўлди. “Қўллаб-қувватлаш” тугмаси у ёки бу изоҳ берувчини қўшимча изоҳларсиз белгилаш имконини беради.