Ўзбек тадбиркорлари Жазоирдаги “FIA-2017” кўргазмасида иштирок этадилар

Дата: 13:57, 15-03-2017.

Тошкент. 15 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон тадбиркорлари Жазоирда 8-13 май кунлари бўлиб ўтувчи “FIA-2017” Халқаро саноат кўргазмасида иштирок этадилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Савдо саноат палатасининг Экспортга кўмаклашиш бўлими маълумотларига кўра, “FIA 2017” жорий йилда 50-марта ўтказилади. Тадбир SAFEX кўргазма мажмуида уюштирилади.

FIA ҳар йили дунёнинг 45 ортиқ мамлакатларидан бўлган иштирокчиларни бирлаштириб, Мағрибнинг энг йирик кўргазма тадбирларидан бири ҳисобланади. 2016 йилда Жазоир кўргазмасида 800 зиёд хориж ва ўзбек компаниялари қатнашди. Тадбирга 250 минг атрофида киши ташриф буюрди.

Кўргазмада кенг турдаги маҳсулотлар намойиш этилади. Булар металлургия, машинасозлик, энергетика, қурилиш, тоғ-кон саноати маҳсулотлари, целлюлоза-қоғоз, текстиль, резина-техник, қурилиш-машинасозлик соҳаларига мансуб машина ва ускуналардир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: