Ўзбек тадбиркорларининг имтиёзлари муддати 2018 йилга қадар узайтирилди

Дата: 11:30, 13-01-2016.

Тошкент. 13 январ. ЎзТАГ – Ўзбек тадбиркорларининг имтиёзлари муддати 2018 йилга қадар узайтирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Тадбиркорлик фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида айрим имтиёзлар муддати 2018 йилнинг 1 январига қадар узайтирилди. Жумладан, сўз ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар учун фойда солиғи, мол-мулк солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ҳамда Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этиш тарзидаги имтиёзлар муддати ҳақида кетмоқда”, - деб таъкидлади Тошкентдагисеминар доирасида Давлат солиқ қўмитасининг раиси Ботир Парпиев.

Шунингдек, ДСҚ раҳбари ягона солиқ тўлови ставкаси 2015 йилдаги 6%дан 5%га камайиши ҳисобига микрофирмалар ва кичик корхоналар ихтиёрида жорий йилда 58,4 млрд сўм маблағ қолишини таъкидлаб ўтди.

$1 = 2821,43 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: