Ўзбек таэквондочилари Италиядаги жаҳон чемпионатида 5 медални қўлга киритдилар
Тошкент. 6 август. ЎзТАГ – Ўзбек таэквондочилари Италияда бўлиб ўтган анъанавий таэквондо бўйича жаҳон чемпионатида битта олтин, икки кумуш ва икки бронза медални қўлга киритдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Шарқ яккакурашларини ривожлантириш марказидан хабар қилишларича, комплекс машқларда “олтин” медални Артем Ли олди. Ана шу спортчи спарринг мусобақаларида ҳам “кумуш” медални қўлга киритди.
Яна бир “кумуш” медал 80 кггача вазн тоифасида қатнашган Бахтиёр Одилов ҳисобига ёзилди. “Бронза” эса Жаҳонгир Рашидов ва Диёр Шавкатовлар томонидан қўлга киритилди.
Турнир давомида Ўзбекистон учун муҳим қарор ҳам қабул қлинди. Унга кўра, анъанавий таэквондо бўйича Халқаро федерация конгресси 2015 йилда Тошкентда бўлиб ўтади, Осиё чемпионати эса Фарғона вилоятида ўтказилади.
Римдаги мусобақада жаҳоннинг 43 мамлакатдан 500 зиёд таэквондочилар иштирок этдилар.