Ўзбек талаба спортчи ва тренерлари Шанхай ихтисослашган университетида малака оширадилар

Дата: 16:33, 28-02-2019.

Тошкент. 28 феврал. ЎзТАГ – Ўзбек талаба спортчи ва тренерлари Шанхай ихтисослашган университетида малака оширадилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир келишув Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев бошчилигидаги делегациясиннг Хитойга ишчи ташрифи доирасида эришилди.

“Ташрифдан кўзланган асосий мақсад - Хитой Хитой тажрибасини тадбиқ этиш, мазкур йўналишда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, хусусан биргаликда мутахассислар тайёрлаш тизимини шакллантириш кабилардан иборат.

Учрашув давомида спорт соҳасида тажриба алмашиш, Шанхай спорт университети билан ҳамкорлик дастури асосида спорт турлари бўйича ўзбекистонлик тренерлар, спортчилар ҳамда талабалар маҳоратини ошириш, аҳолини спорт билан шугʻулланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, спорт иншоотлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш каби йўналишларда ҳамкорлик қилиш бўйича келишувларга эришилди.

“Музокаралар давомида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ва Шанхай спорт университети ўртасида мутахассислар тайёрлаш бўйича олий таълимнинг уч босқичини ўз ичига олган тизимли ҳамкорлик юзасидан қўшма келишувга эришилди. Унга кўра, дастлаб ўзбекистонлик талаба ва тренерларнинг Хитойда қисқа муддатли ўқув курслари, кейин магистратура ва аспирантурада ўқишлари ташкил этилади”, - дейилади хабарда.

Double Happiness sports компанияси вакиллари билан учрашув давомида мамлакатдаги спорт мажмуалари моддий-техник базасини замонавий спорт анжомлари билан мустаҳкамлаш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Сурат манбаи: minsport.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: