Ўзбек талабалари Парижга бир ҳафталик сафарни ютиб олишлари мумкин

Дата: 18:56, 20-02-2017.

Тошкент. 20 феврал. ЎзТАГ – Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Француз  институти (Париж) кўмагида 20-26 ёшлик талабаларга “Labcitoyen” танловида қатнашишни таклиф қилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

2017 йилги конкурс мавзуси – “Шаҳарда инсон ҳуқуқлари”дир. Элчихона маълумотларига кўра, унда француз тилида гаплаша олидаган талабалар қатнашишлари мумкин.

Ғолиб Парижга бир ҳафталик сафарни ютиб олади. Танловнинг барча қоида ва шартлари билан Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси сайтида танишиш мумкин.

Шу ерга жойлаштиришган рўйхатдан ўтиш шаклини 2017 йил 7 мартгача тўлдириш зарур.

Янгилик билан ўртоқлашиш: