Ўзбек таълими жиддий ислоҳотларга муҳтож - эксперт
Тошкент. 19 апрел. ЎзТАГ – Ўзбек таълими жиддий ислоҳотларга муҳтож, дея ҳисоблайди ўқитувчи Комил Жалилов, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
У бу ҳақида Газета.uz нашри томонидан чоп этилган “Ўқитувчи яна ўқитувчига айланиши учун” номли мақоласида ёзиб чиқди.
Экспертнинг фикрига кўра, амалдаги “Таълим тўғрисида”ги қонун анчадан буён янги талабларга жавоб бермай қўйган, “Ўзбекистон таълим тизимида эса қатор муаммолар мавжуд бўлиб, токи улар ҳал қилинмас экан, ташқи шароитларнинг ўзгартирилиши сифат ўзгаришларига олиб келмайди”.
Жалиловнинг фикрига кўра, улардан биринчиси таълимни ҳокимиятлардан ажратиш заруриятидир. Бу педагогларни уларнинг касбий фаолиятига таалуқли бўлмаган ишларга тизимли жалб этилишининг олдини олган бўлур эди.
Иккинчи жиддий муаммо – ОТМда мустақилликнинг йўқлиги ва олий таълим олиш имкониятининг чекланганлигидир. “Мутахассислар тайёрлашнинг ҳозирги тизими ўта бюрократлашганлиги сабабли ва ортиқча предметларга ҳаддан зиёд кўп ўрин ажратилиши туфайли сифатли мутахассислар тайёрлай олмайди”, - дея қайд этади эксперт.
Унинг сўзларига кўра, ОТМ тез ўзгараётган воқеликка тез мослаша олмаяпти ва вазирликнинг розилигисиз ўқув дастурларига ўзгартишлар кирита олмайди. Ўз навбатида, талабалар кўпчилиги бўлажак касблари учун зарур бўлмаган фанлар билан ҳаддан ташқари кўп шуғулланишга мажбур бўлмоқдалар. Уларда мустақил тайёргарлик кўриш учун эса вақт йўқ.
Бундан ташқари, жуда кўп миқдордаги қоғоз ҳисоботлар тайёрлаш зарурияти ҳам ўқитувчиларга ҳалақит бермоқда.
Экспертинг фикрига кўра, ушбу муаммоларнинг бари “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳририда ҳисобга олиниши керак.
Сурат манбаи: https://ru.sputniknews-uz.com/politics/20171009/6493828/Uzbekistan-obrazovaniye-reforma.html