Ўзбек тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси 2013 йил якунлари бўйича дивидендлар тўлашга 65 млрд сўмдан кўп маблағ йўналтиради

Дата: 16:38, 18-06-2014.

Тошкент. 18 июн. ЎзТАГ – “ЎЗБАТ А.Ж.” Қўшма корхонаси ўзининг оддий акциялари бўйича жами 65,045 млрд сўм ($28,18 млн) тўлаб беради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
2013 йил якунлари бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарор компания акционерларининг йиллик умумий йиғилишида қабул қилинган. Тўловлар амалга ошириладиган қимматли қоғозларнинг умумий сони 24,65 млн дона. Битта оддий исми кўрсатилган акцияга 2,64 минг сўм дивиденд (номиналига 1147%) тўланади.
Дивидендлар 2014 йилнинг 14 июлидан 12 августга қадар тўланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: