Ўзбек ташқи сиёсий муассасаси ҳарбий базага доир сўровга лўнда жавоб қилди

Дата: 13:02, 05-08-2014.

Тошкент. 5 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги “ФРАНС-ПРЕСС” ахборот агентлигининг гўё Ўзбекистонда АҚШ ҳарбий базасининг очилишига доир музокалар олиб борилаётганлиги ҳақидаги мақолаларга доир сўровига лўнда жавоб берди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Жавоб ТИВ сайтида жойлаштирилган.

“2012 йил 12 сентябрда қонун билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ташқи сиёсий фаолият концепциясига мувофиқ ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ўзи ҳудудида хорижий ҳарбий база ва объектларнинг жойлаштирилишига йўл қўймайди”, - дейилади хужжатда.

Эслатиб ўтамизки, ўтган ҳафтада ОАВда гўё АҚШ Қуроли кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони генерал Ллойд Жей Остин III Ўзбекистонга ташрифи чоғида Афғонистон яқинида жойлашган Термиз шаҳрига ҳарбий техника ва самолётларни йўналтиришга рухсат бериш илтимоси билан мурожаат қилганлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Кейинчалик ушбу маълумот АҚШ Қуроли кучлари Марказий қўмондонлиги томонидан радъ этилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: