Ўзбек ташқи сиёсий муассасаси илк маротаба ижтимоий тармоқда ўз саҳифасини очди

Дата: 12:34, 13-08-2014.

Тошкент. 13 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Facebook ижтимоий тармоғида расмий саҳифасини очди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушба саҳифа жаҳонда Ўзбекистонга, мамлакат раҳбарияти томонидан олиб борилаётган ташқи ва ички сиёсатга нисбатан ошиб бораётган қизиқишни тўлароқ қондиришга имкон беради”, - дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: