Ўзбек ташқи сиёсий муассаси раҳбари Евгений Примаков вафоти муносабати билан таъзия билдирди

Дата: 11:07, 30-06-2015.

Тошкент. 30 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Абдулазиз Камилов Россиянинг собиқ бош вазири ва ташқи ишлар вазири Евгений Примаков вафоти муносабати билан таъзия билдирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ТИВ матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Маълумотда айтилишича, куни-кеча А.Камилов Россия Федерациясининг Тошкент шаҳридаги элчихонасига ташриф буюрди.

“ТИВ Раҳбари Россиянинг таниқли давлат ва жамоат арбоби, собиқ бош вазир ва ташқи ишлар Вазири Евгений Примаков вафоти муносабати билан элчи Владимир Тюрденевга таъзия билдирди ва Ҳамдардлик китобига қайд киритди”, – деб таъкидланади хабарда.

Россия ОАВ маълумотларига кўра, Е.Примаков Москвадаги Новодевичье қабристонига ҳарбий эҳтиромлар билан дафн этилган. Маросимда РФ президенти Владимир Путин, Кремль маъмурияти бошлиғи Сергей Иванов, РФ парламентининг ҳар икки палатаси раислари Сергей Нарышкин ва Валентина Матвиенколар, ташқи ишлар ва мудофаа вазирлари Сергей Лавров ва Сергей Шойгулар ҳозир бўлганлар.

Эслатиб ўтамизки, Россиянинг собиқ бош вазири Евгений Примаков жума куни 26 июнда 86-ёшида узоқ давом этган касалликлдан кейин вафот этган эди.

Е.Примаков 1929 йилда Киевда туғилган. 1998 йил сентябрдан 1999 майига қадар россия ҳукуматни бошқарган. Бунга қадар Россия ТИВ ва РФ Ташқи разведка хизматига раҳбарлик қилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: