Ўзбек телеграф агентлиги версияси бўйича 2014 йилнинг 10 энг муҳим воқеаси

Дата: 15:09, 19-12-2014.

Тошкент. 19 декабр. ЎзТАГ – Ўзбек телеграф агентлиги 2014 йилнинг 10 энг муҳим воқеаларини аниқлади.

 

1. Валюта алмаштириш тартибининг қаттиқлаштирилиши

 

Йилнинг муҳим воқеаларидан бири Марказий банк томонидан алмаштириш пунктларида хорижий валюталарни алмаштириш тартибининг қаттиқлаштирилиши бўлди.

8 январда Ўзбекистон Марказий банки алмаштириш пунктларида хорижий валютадаги катта суммаларни ўзбек сўмига, валютадаги эски купюраларни янгисига алмаштириш, хорижий валютадаги катта купюраларни майдаларига алмаштириш учун шахсини тасдиқловчи хужжат тақдим қилиш тартибини жорий қилди.

 

2. Тайёр маҳсулотларни Маҳаллийлаштириш (локализациялаш) дастури

 

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов томонидан маъқулланиб, 2014-2016 йилларга мўлжалланган Маҳаллийлаштириш дастури маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга катта енгиллик бўлди.

Давлат раҳбари 11 февралда “2014-2016 йилларда Махаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури”ни маъқуллади. Хужжат маҳаллийлаштириш дастури бўйича янги ва амалдаги лойиҳалар, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан локализациялаштирилаётган ва импорт ўрнига ишлаб чиқарилаётган янги маҳсулотлар турлари рўйхатини ўз ичига олган.

 

3. Хорижда банк ҳисобларини очишга рухсат олишнинг янги тартиби

 

Муҳим воқеалардан бири ҳукуматнинг ўзбек компаниялари хорижда ҳисоб рақами очишлари учун Марказий банкдан рухсат олишлари лозимлиги ҳақидаги қарор бўлди.

Унга кўра, ҳисоб рақами очишга рухсат олмаслик истисноси республиканинг дипломатик ваколатхона ва бошқа вакилликлари, шунингдек, ўзбек ташкилотларининг хориждаги хўжалик ва бошқа тижорат фаолиятини олиб бормаётган ваколатхоналаригагина берилди. Шунингдек, ваколатли банклар ҳам халқаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва депозитларни жойлаштириш учун ҳисоб рақами очишда Марказий банкдан рухсат олишлари зарур эмас.

 

4. Банкларни тугатишнинг янги тартиби

 

Марказий банк қарори билан Ўзбекистонда банкни тугатиш учун назоратчи органнинг розилиги эмас, балки рухсати зарур.

Эндиликда Ўзбекистонда банкни тугатиш учун Марказий банкнинг розилиги эмас, балки рухсати керак бўлади. Хусусан, банкларни тугатиш тартиби ҳақидаги Низомга киритилган ўзгартишларга мувофиқ, банкни тугатиш тўғрисида унинг акционерлари умумий йиғилиши ёки таъсисчилари қарорини қабул қилишда олдингидаги каби Марказий банкнинг розилиги эмас, балки рухсати зарур.

 

5. Бизнес юритишни енгиллаштириш бўйича қарор

 

Ўзбек ҳукуматининг бизнес юритишни енгиллаштиришга доир муҳим қарори. Эндиликда тадбиркорлар агар давлат органи белгиланган муддат давомида рухсат берувчи хужжатни бермаган ёки уни бермаслигини маълум қилмаган ҳолда рухсат берувчи хужжатсиз фаолият юритганлик учун жавобгар бўлмайдилар.

Шунингдек, тадбиркорларга ноқишлоқхўжалик эҳтиёжлари учун тақдим этилган ер участкалари ҳуқуқини бекор қилиш муддати ердан фойдаланилмаган ҳолларда 2 йилдан 3 йилга узайтирилди. Бундан ташқари, тадбиркорларга давлат органи томонидан рухсат берувчи хужжат амал қилишини тўхтатиш ҳақидаги қарорни етказиш муддатини у қабул қилинган вақтдан 1 кунгача қисқартириш режалаштирилмоқда.

 

6. Хусусийлаштириш дастури доирасида янги иш жойлари яратиш

 

Ўзбек ҳукуматининг инвесторлар зиммасига хусусийлаштиришдан кейин янги иш ўринлари яратиш ва уларни бир йил давомида сақлаш масъулиятини юклаш.

Ўзбекистон президентининг қарорига мувофиқ, давлат мулки объектларини “нол” қийматида сотишнинг асосий шартларидан бири инвестиция мажбуриятлари билан биргаликда бу ерда янги иш ўринлари яратиш ва уларни инвестиция мажбуриятларини бажаришга киришганидан бошлаб бир йил давомида сақлаб қолишдир.

 

7. Ҳайрия фаолиятига кўнгилли ёндашув

 

Бюджет ташкилотларига тадбиркорлар маблағларини кўнгилли равишда жалб қилиш ва уларни ҳайрия мақсадларига йўналтиришга рухсат.

Ҳукумат томонидан бюджет ташкилотлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳайрия эҳсонлари шаклидаги маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Хужжатга мувофиқ, тадбиркорлар бюджет ташкилотларига ҳайрия мақсадларида пул маблағлари ва мулкларни фақат кўнгилли тарзда қонунчиликка мувофиқ равишда беришлари мумкин. Айни пайтда бизнес субъектларини ҳайрия ишлари ва пул ўтказиш билан боғлиқ бошқа тадбирларга мажбурий равишда жалб қилиш таъқиқланади.

 

8. Банк операцияларини суд қарори бўйича тўхтатиш

 

Солиқчилар банк операцияларини фақат суд қарори билан тўхтатишлари мумкинлиги.

Хусусан, 8 сентябрда биз Ўзбекистонда солиқ органлари солиқ тўловчиларнинг банк операцияларини фақат суд қарори билан тўхтатишлари мумкинлиги ҳақида хабар қилган эдик. Қонунчиликка киритилган ўзгартишларга мувофиқ, эндиликда банк операцияларини солиқ тўловчи томонидан солиқ ёки молия ҳисоботини белгиланган муддат тугагандан кейин 15 кун ичида тақдим этмаслик, солиқ тўловчи юридик шахснинг кўрсатган манзилида бўлмаслиги ҳолатларида тўхтатиб қўйиш фақат суд орқали амалга оширилади.

 

9. МТС ва Ўзбекистон ҳукуматининг ўзаро даъволардан вос кечиши

 

Россиянинг МТС мобил алоқа оператори ва Ўзбекистоннинг ўзаро даъволардан вос кечиши мамлакат аҳолиси томонидан анчадан бери кутилаётган эди.

18 ноябрда Россия ва МДҲдаги етакчи телекоммуникация оператори “Мобильные ТелеСистемы” ОАЖ (МТС) ва Ўзбекистон ҳукумати ўзаро даъволардан вос кечиб, Инвестиция баҳсларини ҳал қилиш бўйича халқаро марказга (ICSID) қўшма ариза топширдилар ва шу билан ажрим битимини тўхтатдилар.

 

10. Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги қарздорлик масалаларининг ҳал қилиниши

 

Россия президентининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида томонлар ўзаро молия талаблари ва мажбуриятларини ҳал қилиш, ҳарбий ҳамкорликни фаоллаштириш ҳақида келишиб олдилар. Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Россия иккитомонлама муносабатларни ривожлантиришга доир тўрт хужжатни имзоладилар.

Хусусан, икки мамлакат ҳукуматлари $865 млнлик ўзаро молия талаблари ва мажбуриятларини тартибга солиш ҳақида келишув, 2015-2019 йилларда иқтисоидий ҳамкорликни ривожлантириш ва чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари ҳақидаги келишув, икки мамлакат ташқи сиёсий муассасалари 2015 йилги ҳамкорлик дастурини имзоладилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: