Ўзбек телеканали футбол бўйича Испания чемпионати ўйинларини трансляция қилиш ҳуқуқини сотиб олди

Дата: 11:40, 22-11-2016.

Тошкент. 22 ноябр. ЎзТАГ – UzReport телеканали маҳаллий каналлар орасида биринчи бўлиб футбол бўйича Испания Ла Лигаси ўйинларини трансляция қилиш ҳуқуқини сотиб олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“UZREPORT TV Испания чемпионати ўйинларини лицензион тарзда намойиш этиш ҳуқуқига эга бўлган Ўзбекистондаги илк канал бўлди. Эндиликда ўзбекистонлик футбол мухлислари Ла Лига ўйинларини ўзбек ва рус тилларида томоша қилиш имкониятига эга бўлдилар”, - дейилади канал хабарида.

Тез орада UZREPORT TV 2016-2017 йилги мавсумдаги Ла Лига учрашувларини олиб кўрсатишни бошлайди. Ҳозирда бу борада техник ишлар олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: