Ўзбек телевидениеси 4K ва Full HD русумидаги илк студия камераларини олди

Дата: 16:15, 01-06-2016.

Тошкент. 1 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида студиялар учун мўлжалланган 4K ва Full HD русумидаги янги авлод телевизион камераларининг тақдимоти ва уларнинг синовлари бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бу телевизион ускуналар Япониянинг Panasonic Corporation ширкати маҳсулоти бўлиб, дунёнинг кўплаб етакчи телеэшиттирувчи ташкилотлари томонидан кенг қўлланилмоқда. Албатта, улар ўзбек телевидениесидаги дастур ва телеэшиттиришлар сифатини янги даражага кўзтаришга ёрдам беради”, - деб таъкидлашди Миллий телерадиокомпанияда.

4K ва Full HD русумидаги телевизион технологиялардан фойдаланиш мунтазам равишда янгиликларни ўрганишни ва уларни ҳаётга самарали тадбиқ этишни талаб этади. Шу сабабли Panasonic Corporation Ўзбекистон МТРК ва бошқа манфаатдор нодавлат телеканаллар ижодий ва техник ходимларининг малакасини ошириш мақсадида доимий равишда ўқув семинарлар ташкил этишда амалий ёрдам беришга тайёрлиги айтиб ўтилди. Ўқув курслари ниҳоясида иштирокчиларга, уларнинг замонавий телевизион технологиялар бўйича малакавий тайёргарлик даражасини белгилаб берувчи махсус сертификатлар тақдим этилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: