Ўзбек темир йўллари экспорт юк ташувлари тарифларини пасайтирди
Тошкент. 17 август. ЎзТАГ – “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ 2017 йилнинг 1 августидан 31 декабригача Ўзбекистон Республикаси экспорт юкларини ташишда ўзгаришлар ҳақида маълумот берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Кварц” АЖга асосланган ҳолда.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ 2017 йилнинг 1 августидан 31 декабригача Ўзбекистон Республикаси экспорт юкларини ташишда ўзгаришлар ҳақида маълумот берди. Бу тартиб “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ станцияларидан вагон-цистерна ва танк-контейнерларда ташилувчи нефтли юклар, шунингдек, 3901, 3902, 2729 кодларига эга юклардан ташқари юкларга тегишли. Бунда ҳисоб-китоблар амалдаги коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда инвентар парки вагон ва контейнерлари учун ташувларда амалда бўлган 10-01 прейскуранти тариф схемаларига мос ставкада ўтказилади”, - дейилади хабарда.
Тарифларнинг пасайтирилиши ҳукумат томонидан ташувларда транспорт харажатлари даражасини камайтириш мақсадида экспорт маҳсулотлари чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ва етказиб бериш географиясини кенгайтириш учун қулай шароитлар яратишга қаратилган дастурлар билан кўзда тутилган.