Ўзбек темирйўлчилари Қарши-Термиз темир йўли участкасини электрлаштириш лойиҳасини амалга оширишга киришдилар

Дата: 17:32, 05-12-2016.

Тошкент. 5 декабр. ЎзТАГ – “Ўзбекистон темир йўллари” ДАК Қарши-Термиз темир йўли участкасини электрлаштириш лойиҳасини амалга оширишга киришди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

“Жараён Қарши шаҳридан бошланди ва қисқа муддатда Тошгузаргача бўлган 52 километрли йўл тўлиқ электрлаштирилди. Электрлаштириш ишларида сўнгги замонавий технологиялардан фойдаланилиб, 100 нафарга яқин ишчи-ходимлар жалб қилинди. Айни дамда 62 км масофага эга “Тошгузар-Деҳқонобод” йўналишини электрлаштириш ишлари доирасида монтаж жараёни бошлаб юборилган. Лойиҳага кўра, Термиз шаҳригача 6 та ним тортиш станциялари барпо этилади”, -  деб таъкидлашди “Ўзбекистон темир йўллари” ДАКда.

Таъкидланишича, темир йўлларни электр­лаштиришда асосий қурилиш маҳсулотлари маҳаллий корхоналар томонидан локализация қилинди. Лойиҳанинг умумий қиймати $400 млндан зиёдга баҳоланмоқда.

Темирйўлчилар келаси йил охиригача 325 кмлик Қарши-Термиз темир йўли участкасини электрлаштиришни якунлар ниятидалар. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: