Ўзбек темирйўлчилари корпоратив бошқарув кодексига риоя қилиш мажбуриятини олдилар

Дата: 16:19, 10-10-2016.

Тошкент. 10 октябр. ЎзТАГ – Ўзбек темир йўллари томонидан Корпоратив бошқарув кодекси тавсиялари қабул қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон темир йўллари” акционерлик жамиятининг берган хабарига кўра, акционерларнинг 2016 йил 30 сентябрдаги 10-сонли қарори билан жорий йил 3 октябрдан бошлаб Корпоратив бошқарув кодексига амал қилиш мажбурияти олинган.

Кодекс Акционерлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича комиссия мажлисининг протоколи билан тасдиқланган. Ушбу хужжат 2015 йил 31 декабрда 9-сон билан қабул қилинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: