Ўзбек теннисчилари Дэвис Кубогининг 32 карра эгаларига қарши тура олмадилар

Дата: 16:35, 21-09-2015.

Тошкент. 21 сентябр. ЎзТАГ - Ўзбек теннисчилари Дэвис Кубогининг 32 карра эгалари бўлган АҚШ термасига қарши тура олмадилар ва 1:3 ҳисобда ютқаздилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Миллий Олимпиа қўмитаси сайтида хабар қилинишича, Жек Сокнинг Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин устидан ғалабаси АҚШ термасини Дэвис Кубоги Жаҳон гуруҳининг плей-офф баҳсларида енгиши учун етарли бўлди. Ушбу ўйинлар 18-20 сентябрда Олимпиа заҳиралари Республика теннис мактабининг очиқ кортларида бўлиб ўтди.

Тўрт сетли қийин беллашувда Жек Сок Денис Истоминни 6:2, 2:6, 6:4, 6:4 ҳисобида енгди. Ғалаба америка жамоасига 16 жамоа қатнашадиган кейинги босқичга олиб чиқди. Улар Дэвис Кубоги учун курашадилар.

Шу билан бирга, америка жамоаси капитани Жим Курье мусобақаларда янги ўйинчи бўлган Жек Сокнинг ўйинини юқори баҳолади. Маълумки у тошкентдаги баҳсларда Фаррух Дўстов ва Денис Истоминларни енгди.

Эслатиб ўтамизки, АҚШ термаси юқоридаги совринни 32 марта қўлга киритган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: