Ўзбек теннисчилари Латвиядаги турнир ғолиблари бўлишди

Дата: 18:42, 27-02-2017.

Тошкент. 27 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон вакиллари стол тенниси бўйича Латвияда бўлиб ўтган халқаро турнирда умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Федерация маълумотларига кўра, ушбу мусобақада Европа ва Осиёниннг энг кучли юниорлари қатнашдилар. Ўзбекистон делегациясига 11 спортчи ва 2 тренер кирди.

Турнирнинг олтин медалини Ислом Султонов қўлга киритди. Мархабо Магдиева, Согдиана Мадалиева, Румия Лутфулина, Мухритдин Ражабов, Абдулазиз Анорбоевлар бронза эгаси бўлдилар.

Турнирда Беларусь, АҚШ, Литва ва бошқа давлатлардан 160 зиёд спортчилар қатнашдилар.

Қўшимча ўрнида ҳозирги пайтда саккиз ўзбек спортчиси Швецияда 27 февралгача давом этувчи халқаро турнирда қатнашаётганлигини айтиб ўтамиз. Ушбу мусобақалар Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик босқичидир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: