Ўзбек теннисчилари Уст-Каменогорскдаги турнирнинг биринчи ўринларини олдилар

Дата: 10:01, 18-11-2015.

Тошкент. 18 ноябр. ЎзТАГ – Теннис бўйича Ўзбекистон термаси 14 ёшгача болалар ўртасида АТF сериясига кирувчи турнирда барча тўрт биринчи ўринларни эгаллади. Ушбу мусобақа Уст-Каменогорскда (Қозоғистон) бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

МОҚдан маълум қилишларича, яккалик баҳсларида йигитлар орасида Бекзод Расаматов ғалаба қозонди. Қизларда эса Севиль Юлдашева ғолиб бўлди.

Яккаликда ғалаба қилган ҳар икки спортчи жуфликда ҳам муваффақиятга эришдилар. С.Юлдашева Олеся Ким билан, Б.Расаматов эса Давид Багриновский билан жуфтликда майдонга тушди. Улар Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилдилар.

Уст-Каменогорскдаги турнирда Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистондан жами 34 теннисчи иштирок этди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: