Ўзбек теннисчиси АТР рейтингида бирданига 299 ўринга юқорилади

Дата: 15:42, 01-11-2017.

Тошкент. 1 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик теннисчи Жўрабек Каримов Профессионал теннисчилар уюшмасининг (АТР) 30 октябр куни эълон қилинган рейтингида бирданига 299 ўринга юқорилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). 

Ўзбекистон теннис федерацияси маълумотларига кўра, бу ҳол Каримовнинг Малайзиядаги муваффақияти билан изоҳланади. Ҳозир у 28 очко билан 730-ўринда.

АТР рейтинги 52 ҳафта якунлари бўйича эълон қилинган.

Эслатиб ўтамизки, 19 ёшли ўзбек теннисчиси Жўрабек Каримов Малайзия Халқаро теннис федерациясининг нуфузли турнири ғолиби бўлди. Ушбу мукофот ёш спортчи учун биринчи бўлди. У россиялик Александр Малишев, ҳиндистонлик Сураж Прабодха, қозоғистонлик Денис Евсеев, Япония вакили Рет Танум ва америкалик Эван Сонгларни мағлуб этди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: